GTL заводи мутахассислари "Ўзбекнефтгаз" АЖ тасарруфидаги ишлаб чиқариш корхоналарида малака оширмоқдалар

image

Синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводи учун кадрлар тайёрлаш дастури доирасида ҳамда ходимларни доимий равишда малакасини ошириб бориш мақсадида бугунги кунга қадар GTL заводининг жами 50 нафар ёш мутхасисслар “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти тасарруфидаги ишлаб чиқариш корхоналарида малака оширди.

Ушбу ташаббус "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан тўлиқ қўллаб-қувватлаган бўлиб, 2021 йилнинг август ойидан бошлаб олий таълим муссасаларини битирганидан сўнг  ишга илк бор қабул қилинган GTL заводининг ёш мутахассислари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан, Муборак ва Газли нефт-газ қазиб чиқариш бошқармаларининг ишлаб чиқариш майдонларида танишув  стажировкаларини амалга ошириш имконига эга бўлдилар. Яқин вақт ичида Қорақалпоғистондаги Устюрт нефт-газ қазиб чиқариш бошқармасининг ишлаб чиқариш майдонига яна бир гуруҳ ёш мутахассислар юборилади.

Бундан ташқари, Энергетика вазирлигининг кенг кўмаги остида завод мутахассислари Навоий ва Толимаржон иссиқлик электр станцияларида танишув амалиётларини амалга ошириб,  ушбу корхона мутахассислари билан тажриба алмашиш имкониятига ҳам эга бўлишди.

Танишув амалиётлар давом этмоқда.