ТАЛАБАЛАР UZBEKISTAN GTL ЗАВОДИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АМАЛИЁТИНИ ЎТАМОҚДАЛАР!

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Uzbekistan GTL” заводининг кадрлар захирасини истиқболли ёш мутахассислар билан тўлдириш ишлари изчил олиб борилмоқда. 
Аввалроқ хабар бериб ўтилганидек, 2022 йилнинг сентябр-ноябр ойларида талабалар ўртасида ўтказилган стипендия дастури 2 босқичида яхши натижа кўрсатган 200 нафардан зиёд талабалар шунингдек, Термиз муҳандислик-технология институти билан тузилган меморандум доирасида 3-4 курсда ўқиётган талабаларнинг 21 нафари 2023 йилда Uzbekistan GTL заводи ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш имкониятини қўлга киритишган эди.

Ушбу талабаларнинг 1-гуруҳи жорий йилнинг феврал ойидан амалиёт машғулотларига киришишди. Амалиёт вақтида уларга, корхона томонидан бириктирилган тажрибали амалиёт раҳбарлари назорати остида, завод билан яқиндан танишиш ҳамда назарий билимларини амалиётга тадбиқ этиш имконияти тақдим этилади. 
Бундан ташқари талабалар, амалиёт вақтида шаҳсий химоя воситалари, махсус кийим, 3 маҳаллик иссиқ овқат, завод ҳудуди бўйлаб автотранспорт ҳамда ётоқ жой билан таъминланишлари кўзда тутилган.